ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ЛИКВИДЛИЛИГИНИ БОШҚАРИШ НАЗАРИЯЛАРИ

##article.authors##

  • Янгибоев Рустам Бердиярович ##default.groups.name.author##

##article.abstract##

1.Тижорат ссудалари назарияси. Бу назария 18-асрда Англияда пайдо бўлган. Унга кўра, банкнинг активлари қисқа муддатли ссудаларга жойлашган тақдирда, банк ўз ликвидлигини сақлаб қолади. Кредитлар фақатгина оборот маблағларини шакллантириш ва “пул-моддий товар захиралари-реализация-дебиторлик қарзлари-пул” қонунининг бажарилишига, яъни ишлаб чиқариш жараёнидан истеъмолгача бўлган жараённинг бажарилишига қаратилган. Аммо, бу назарияда ривожланаётган иқтисодиётнинг кредитларга эҳтиёжи ҳисобга олинмайди, чунки иқтисодий таназзул шароитида қисқа муддатли ссудалар ҳам сўндирилмай қолиши мумкин. Бундан ташқари фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган корхоналар янги ер, бино, иншоот ва воситаларни сотиб олишга ва узоқ муддатли кредитга эҳтиёж сезади, бу эҳтиёжнинг бажарилишини банклар ёқламаганлиги учун тижорат майдонига кредит уюшмалари, жамғарма кассалари ва бошқа молия муассасалари каби рақобатчилар чиқа бошладилар ва улар корхоналар учун узоқ муддатли кредитлар ажрата бошладилар.

##submission.authorBiography##

  • Янгибоев Рустам Бердиярович

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети тадқиқотчиси

##submissions.published##

2025-05-05