ИЖОДКОР РАССОМ ҲАЙДАРАЛИ УСМАНОВ
Abstract
Санъат асарларининг томоша қилишдан аввал “Санъат” сўзи ўзи нима эканлигига жавоб берайлик. Санъат-бу гўзаллик, гўзал қалбли, гўзал юзли инсонларнинг қалб ижоди маҳсулидир. Ҳар бир иймон-эътиқодли, қалби пок инсон ҳар қандай санъат асарини томоша қилар экан қалбига нур, юзига табассум югуради ва беихтиёр отангга раҳмат, қўли гул уста экан дейиши табиий. Шу боис ҳам гўзаллик дунёни қутқаради деб бежиз айтилмаган. Санъат бир неча турларга бўлинади,улардан бири амалий санъатдир. Ҳозирги кунда Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи хазина бўлимида 647дан зиёд, амалий санъат асарларининг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, шулардан 9 донаси ноёб ҳисобланади. Музейимизнинг санъат кўргазмалар залида асасан наманганлик машҳур мўй-қалам соҳибларининг экспозицияга 23 дона рангтасвир асарлари, турли давлатларга оид амалий санъат дурдоналари намойишга қўйилган. Уларнинг ҳар бири ўз аҳамиятига эга ва тахсинга лойиқ.