ҚОРА ЧИРОҚ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ.

Authors

  • Гўзал Валиева. Author

Abstract

     Ўзбек халқларнинг асрлар давомида шаклланган ҳаёти ва турмуш тарзида турли буюмлар асбоб ускуналар ўрин тутади.Шундай буюмлардан бири қора сопол чироқ бўлиб, у қадимги дунёда кенг тарқалган, хусусан Ўрта Осиё, Шарқ мамлакатлари ва Қадимги Рим даврида ишлатилган. Қора  сопол чироқлар миллиоддан аввалги  1000 йиллардаёқ пайдо бўлган Археологик топилмаларга кўра бу чироқлар Қадимги Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона водийсида  топилган. Қора чироқ  нафақат  ёруғлик манбаи, балки миллий анъаналар ва ҳунармандчиликнинг муҳим бир қисми ҳисобланади. Сопол қора чироқ бу махсус сополдан тайёрланган устига ёғ қуйилиб, мато ёки пахтадан ясалган пилик орқали ёнадиган анъанавий ёруғлик манбаидир. У одатда қора ёки тўқ рангда бўлади. Шуниниг учун қора чироқ деб аталади.Айрим  ҳолларда унинг сирти глазур билан ёпилган бўлиши мумкин. Сопол қора чироқлар қадимдан ишлатилган. Улар биринчи навбатда электор тармоғи йўқ пайтида кенг қўлланилган.,айниқса қишлоқ жойларида  тунги пайтларда кўпроқ ишлатилган., хонадонларни ёритиш, ҳайвонларни боқиш  жараёнида муҳим восита вазифасини  бажарувчи бўлган.Чироқлар кўпинча маҳаллий кулол ҳунармандлар томонидан тайёрланган ва ҳар бир ҳудудга хос шакл ва безакларга эга бўлган

Published

2025-06-04