ҲАЙКАЛТОРОШЛИК САНЪАТИ.
Abstract
Ҳайкалтарошлик- бу тасвирий санъат турларидан бири бўлиб, борлиқни ҳажмли шаклда тасвирлаш санъатидир.Тасвирлар асосан инсон,ҳайвон, табиат манзараларидаи иборат бўлади.Бу санъат тури ҳайкалтарошлик бажарилган ишларига қараб бир неча турга бўлинади.Жумладан:монументал ҳайкалтарошлик, безак ҳайкал-тарошлиги,дастгоҳ ҳайкалтарошлиги. Меъморлик санъати билан боғлиқ бўлган монументал ҳайкалтарошликка муҳим тарихий воқеалар,атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган ва ишланган монумент,ёдгорликлар,ҳайкалтарошлик ансамбиллари киради,улар ўзида катта мазмунни ифода этади.Монументал ҳайкалтарошликка бўлган ҳислатлардан бири қоҳрамонларни кўтаринки рухда тасвирлашдир.Бундай ҳайкаллар узоқдан кўришга мўнжалланганлиги боис,катта кўринишдаги шакллардан кенг қўлланилади.Безакли ҳиссобланиб келган ҳайкалтарошликга истироҳат боғлари,ҳиёбонлар,кўчалар,шунингдек меъморий биноларнинг деворларини безаш учун ишлатилган турли безак ҳайкаллари киради.Асарларда рамзий образлар,ҳайвонлар шакли кенг ишлатилади.Биноларнинг деворларига ишланган бўртма тасвирлар ва амалий санъатнинг турли хилдаги буюмлари юзасига ишланган турли безаклар,фарвора,панжара,бадиий дарвозалар шуларнинг жумласига киради. Дасгоҳ ҳайкалтаролигига мустақил мазмунга эга бўлган,санъатнинг бошқа турларига тобе бўлмаган асарлар киради.Улар кўргазмалар,музей залларига ва уйларнинг интерьерига қўйишга мўнжал этиб ишланади.Бу турдаги асарларда воқеалийлик ўзининг бутун борлиғи билан инсоннинг руҳий кечинмалари ҳалатини акс эттириб беради. Дастгоҳ ҳайкалтарошлиги асарлари яъни бюст инсоннинг белигача бўлган кўринишидир.Бундай ҳайкаллар бадиий санъат турига яқин туради.Юқорида кўсатиб ўтилган ҳайкалтарошлик асарларини ясашда асосан махсус лойдан ишланади.Шакл бўяма нақш ёки рангли сир билан қопланади ва махсус печлар ёрдамида қуритиш ишларини олиб борилади.Тайёр ҳайкални таглик яъни постамедларга ўрнатилади. Шу ўринда узоқ ўтмишга назар солсак. Ҳайкалтарошлик қадимдан –ибтидоий жамиятда инсоннинг меҳнат фаолияти ва диний тушунчаларидан пайдо бўлган ва асрлар оша шаклланиб боради.Ҳайкалтарошликка хос бўлган услуб яъни йўниш,ишлов бериш, юмшоқ лойдан шакллар ясаш билан кечинма ва ҳиссиётларини тасвирлай бошлаган.Ҳайвонларнинг юмалоқ,ғор ёки бўлмаса тош юзасига ишланган бўртма ҳайкаллари ибтидоий кишилар қарашини ифода этган.Бўртма тасвирлар юмшоқ тош,суяк ва ёғочларнинг юзасига ишланган.Шунга яраша меҳнат қуроллари ҳам турлича бўлган.Дастлаб ҳайкалтарошлик ишларида меҳнат қуролларидан ҳам фойдаланишган.Олтин ва бошқа қимматбаҳо материаллардан бўртма тасвирли амалий санъат буюмлари,лойдан ҳайкалчалар ясашда скифлар маданияти даврида ривожланишлар бўлган.Тарихий манбааларга кўра қулдорлик тузуми даврида ҳайкалтарошликда бошқа даврларга қараганда янгича ёндошиш бўлди.Бу вақтда ҳайкалтарошликнинг усуллари ва ишлов бериш техникасининг янгилиги юзага келади. Илк бор маҳобатли ҳайкаллар, дастгоҳ портретлари,ҳаракатга тўла бўртма тасвирлар яратила бошлади.Шумер ва Аккал,Бобил ва Оссурия ёдгорликлари, Мисрдаги маҳобатли ҳайкаллар,нафис бўртма тасвирлар уша даврнинг ёдгорликларидан ҳиссобланади.Ўрта Шарқ, жумладан Ўзбекистон ҳудудида яратилган Хоразм,Суғд,Бақтерияёдгорликлари,Тупроққалъа,Варахша,Афросиёб,Холчаён,Далварзинтепа,Қуванинг маҳобатли ҳайкал ва бўртма тасвирлари,майда ҳайкалчалар,амалий санъат буюмларини безашда ишлатилган турли бадиий шакллар даврнинг бой маданиятининг далолати ҳиссобланади. Ҳайкалтарошликда Антик давр Рим ҳайкалтарошлиги мухим ўрин тутади.Римда илк бор отлиқ қўмондон ҳайкали ишланади, бўртма тасвирда ҳам ҳайкалторошликнинг катта ютуғига эришилади.Ўрта аср даврида Шарқ мамлакатларида ҳайкалтарошлик амалий безак санъатининг ҳайкалтарошлик билан чатишиб кетган тош ўймакорлиги,ёғоч ва ганч ўймакорлиги,заргарлик, кандикорлик асарларида ўзининг ифодасини топади.Европа мамлакатларида христиан дини ҳайкалтарошликнинг ривожланишига асосий куч бўлди.Сборлар қошида ҳайкалтарошлик устахоналари ташкил этилди.Бу устахоналарда бўлажак ҳайкалтарошларни таёрланди. Ибодатхоналар учун думалоқ шаклдаги ҳайкал ва рельефлар яратилди.Улар асосан диний ғояларни тарғиб этишга мўнжалланганди. 19-асрнинг ўрталарига келиб, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳайкалтарошликда анчагина жонланиш пайдо бўлади.Ўрта Осиё жумладан Ўзбекистонда ҳам ҳайкалтарошлик асарлари яратила бошлади. Фарфораларга турли ҳайкалтарошлик наъмуналари ўрнатилди.Кўплаб тарихий ахамиятга эга бўлган шаҳарларимизни ҳайкалтарошлик ишлари безатиб тура бошлаганди.Жумладан Бухородаги Ситораи Моҳи Ҳосадаги мармардан ишланган шер ҳайкаллари,ислимий,гриҳ нақшлар,чиройли ёзувлар,тош ва мармардан ишланган Хива ҳайкалтарошлик наъмуналари жуда машҳур ҳиссобланади. Ўзбек халқи кўп асрлар давомида кўплаб санъат турлари қаторида ҳайкалтарошлик санъати билан ҳам машхур бўлиб келган.Турли хайкалтарошлик усуллари наслдан-наслга меърос бўлиб келмоқда ва ўзида бир қатор тарихий қатламни мужассам этган.Тарихий манбааларга кўра 2-3-асрларда дастлабки сопол ҳайкалчалар ясаш санъати кенг тараққий этганлиги баён этилган.Маъбудларнинг ма-ҳаллий этник белгилари бўлган анъанавий бўлиб келган қиёфалар яратилган. Монументал ҳайкалтарошлик- ҳайкалтарошликнинг меъморлик ва шаҳарсозлик билан боғлиқ тури бўлиб,ўз кўринишига кўра мукаммал ва реоьеф каби турларига бўлинган.Монументал ҳайкалтарошлик асарлари ўзида катта мазмун ифода этади ва ижтимоий ҳусусият касб этади. Бундай ҳайкалларни асосан узоқдан томоша қилишга мўнжал этилган.Бундай ҳайкалларни асосан майдонларга,истироҳат боғларига,ҳиёбонларга,кўчаларга ўрнатилади.Бу тур ижтимоий тараққиёт билан ўзлуксиз боғланган ҳолда ривожланиб борган.Қадимги Мисрда,Ғарбий Осиё,Ҳиндистон,Хитой ва бошқа шарқ мамлакатларида муҳим ўрин олган.Юнонистон ва Римда унинг энг нодир наъмулалари сақланиб келинмоқда.Шунингдек террикоталар ҳам узақ тарихга эга,қадимий ёдгорликларнинг наъмуналаридир.Террикоталар- тор маънода лойдан ишланган хумдонда пиширилган сирланмаган ва ранг берилмаган майда ҳайкалчалардир.Улар асосан махсус лойдан таёрланиб хумдонларда қиздирилган буюм ва ҳайкалчаларни ташкил этади. Қиздирилган лой буюм қизғиш тус олади.Террикота неолит даврида пайдо бўлган.Майда ҳайкалтарошлик асарлари,ҳайкаллар шакиллари,сарко- фалар,Юнонистон,ҚадимгиХитой,Ҳиндистон,Америка ҳайкаллари,меъморий қисмлар,Ўрта Осиёнинг ўрта асрлар меъморлиги ўйма террикота безаклари,Италиянинг рельефли меъморий қисмлари,Уйғониш даври портрет бюстлари ва бошқа бадиий террикотанинг муҳим ёдгорликлари ҳиссобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ҳайкалтарошликнинг келгуси авлодга етказиш, ота-боболаримиздан қолган ҳунарларни давом эттириш каби масалаларга ўзгача диққат эътиборни қаратди.Жумладан қадимий ҳайкалтарошлик ва унинг янги қирраларини очиш борасида мутаҳасислар иш режаларини ишлаб чиқдилар.Ёшларга ҳайкалтарошлик сирларини ўргатиш учун устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйилди.Жумладан юртимиздаги Комолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн инстетутининг ҳайкалтарошлик бўлимида бўлажак ҳайкалтарошлар билимларига эътибор кучайтирилди.Инстетутга асос солинган кундан бошлаб кўплаб иқтидорли ҳайкалтарошлар бу доргоҳда таёрланди.Шундай ёшлардан мамлакатимиздаги пластик санъат вакиллари қаторига Жасвант Анназаров ва Нормурод Негматов каби ёшларни келиши соҳада туб бурилиш ясади.Ж.Анназаров 1987 йилда Хоразмнинг Урганч шахрида таваллуд топди. У 6 сифдан бошлаб Урганч тасвирий санъат литцейи тингловчиси бўлди.2004 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн инстетути ҳайкалтарошлик бўлимига кирди.2010 йили ўқишни якунлаб,Ўзбекистон Бадиий Академияси Рассомлар уюшмаси ёшлар шубаси аъзоси бўлади.Унинг бу ҳайкалтарошликда эришган ютуқларига унинг отаси рассом Б.Анназаров ва устозлари Р.Миртожиеа ва С.Қодировларнинг ҳизматлари каттадир.2001 йилдан республикамизнинг ҳайкалтарошлик танловлари иштирокчиси.2003 йилги “Чегаралар” кўрик танлови ғолиби бўлган.Бу ёш ижодкор классик асарлар муаллифи ҳисобланади.Шунингдек ҳайкалтарошликда турли мавзуларда ҳайкаллар ишлаб келмоыда. Жумладан унинг “Уятчан”,”Келин”, “Нил қирғоғида” каби ҳайкалтарошлик асарлари диққатга сазовордир.Яна бир ёш истидодлик ҳайкалтарошимиз Нормурод Негматов 1988 йилда ёғоч ўймакор уста оиласида таваллуд топади.2008 йилда акаси Негматов Озод билан биринчи кўргазмасини ўтказади. 2010 йилда Беҳзод Миллий рассомчилик инстетутига киради.Унинг устозлари ҳайкалтарошлар Азамат Ҳотамов ва Баҳодир Жололовлар ҳисобланади.2012 йилда Тошкентдаги Қатағон қурбонлари музейида унинг “Тарих акс садоси” номли кўргазмаси бўлиб ўтади.Кўргазмада ҳайкалтарошнинг 9 та ҳайкалтарошлик асарлари номоиш этилиб, тахсинга сазовор бўлади.Айниқса улар ичидаги Ҳақиқат кўзи” ва “ Тарихдан келажакка сабо” ҳайкаллари узига хос усуллари билан ажралиб турибди.Куёвқўрғон топилмаларидан “Аёл ва эркак “ ҳайкалчаси-Куёвқўрғон илк ўрта асрларга оид бўлиб,ёдгорлик Термиздан 26 км шимолда Ангор туманида,Зартепан 300 мт шарқда жойлашган.Куёвқўрғонни 1977 йил Бақтрия архиологияси томонидан ўрганилган.Топилмалар орасида лой-ганчдан ишланган монументал ҳайкаллар ҳам бор. Ҳайкалларда оқсуяк аёл ва эркакнинг образи акс этган. Ҳайкалларда Кушон даври ҳайкалтарошлиги усуллари кўриниб туради.Бу ҳайкаллар қўрғоннинг 2 қаватидан ўрин олган бўлиб, 4 девор рангли суратлар билан безатилган.Куёвқўрғон ҳайкаллари Ўрта Осиёдаги илк асрлар даврига оид ҳайкалтарошлик наъмунасидир.Дарҳақиқат ҳайкалтарошлик тариҳига назар ташласак дунё бўйича кўплаб қизиқарли маълумотлар олишимиз муикин.Жумладан Бакктерияда – Далварзинтепа,эрадан аввалги 1-2-аср,Суғдда –Оқтепа-2,эранинг 1-2 асрарига оид ҳайкалтарошлик наъмуналари мавжуд.Бу ҳайкаллар ўзига ҳос образларда гавдаланган.Масалан Хоразм террикотасида калласи катта,юзи япасқи ялонғоч аёл илоҳа тасвирланган. У сочини ўриб,кокил қилиб туширган.Бўйнида уч қатор мўнчоқ шодаси осилган.Суғд ва Бактерия терракоталаридаги аёл илоҳа либос кийган.Улардан бирининг боши катта,юзи яссиучбурчак,калта бўйнига мунчоқ шодаси таққан,енгсиз узун либос кийган бўлса,бошқасининг куйлаги кўкраги остидан белбоғ боғланган.Куйлакнинг пастки қисми елпиғичсимон бурамали.Уҳам бўйнига мунчоқ таққан,боши эса гавдасига мутаносиб,юзи эса чўзинчоқ кўринишда. Барча террикоталар ҳусусан қўлсиз,ялонғоч,оёғига билакузукка ўхшаган тақинчоқ таққан.Суғд худудидан топилган ва улар эрадан аввалги биринчи минг йиллик-эранинг 3 асрига оиддир.Бундай қадимий ҳайкалчаларнинг афсуски бош қисми сақланиб қолмаган.Тахминан эрамизнинг 2 асридан Ўрта Осиёда ўлтирган ҳолатдаги аёл илоҳа ҳайкалчаси оммалашиб борган эди.Бундай ҳайкаллар эрадан аввалги 6 асрга мансуб Малазия ёдгорликлари яъни Чатал,Хююк,Хажиларда мавжуд.Ўрта Осиё ҳудудида либоссиз ёки танасининг ярмини мато бўлаги билан ўраган аёл ҳайкалчаси Хоразмнинг Қўйқирилганқалъа-2 ва Суғд худудларидан топилган.Шимолий Бактерияда либос кийган,ўлтирган ҳолдаги аёл илоҳи образидаги ҳайкаллар кенг тарқалган эди.Жумладан: Айритом, эски Термиз, Шўртепа,Зартепа,Кампир-тепаДалварзинтепа,Поёнқўрғон каби манзиллардан 3 асрларга оид бўлган ҳайкалтарошлик наъмуналари топилган. Ўзбек халқи кўп асрлар давомида кўплаб санъат турлари қаторида ҳайкалтарошлик санъати билан ҳам машхур бўлиб келган.Турли хайкалтарошлик усуллари наслдан-наслга меърос бўлиб келмоқда ва ўзида бир қатор тарихий қатламни мужассам этган.Тарихий манбааларга кўра 2-3-асрларда дастлабки сопол ҳайкалчалар ясаш санъати кенг тараққий этганлиги баён этилган.Маъбудларнинг маҳаллий этник белгилари бўлган анъанавий қиёфалар яратилган. Монументал ҳайкалтарошлик- ҳайкалтарошликнинг меъморлик ва шаҳарсозлик билан боғлиқ тури бўлиб,ўз кўринишига кўра мукаммал ва реоьеф каби турларига бўлинган.Монументал ҳайкалтарошлик асарлари ўзида катта мазмун ифода этади ва ижтимоий ҳусусият касб этади. Бундай ҳайкалларни асосан узоқдан томоша қилишга мўнжал этилган.Бундай ҳайкалларни асосан майдонларга, истироҳат боғларига, ҳиёбонларга, кўчаларга ўрнатилади.Бу тур ижтимоий тараққиёт билан ўзлуксиз боғланган ҳолда ривожланиб борган.Қадимги Мисрда,Ғарбий Осиё,Ҳиндистон,Хитой ва бошқа шарқ мамлакатларида муҳим ўрин олган.Юнонистон ва Римда унинг энг нодир наъмулалари сақланиб келинмоқда.Қадимий санъат турларидан ҳиссобланган ҳайкалтарошлик Ўзбекистон ҳудудида кўп асрдар олдин пайдо бўлган.Уўз тараққиёти жараёнида бир неча босқичлардан ўтиб келган.Миллий пластика пайдо бўлган 20 аср кенг қамровли тараққиётга эришган. Дарҳақиқат ҳайкалтарошлик тариҳига назар ташласак дунё бўйича кўплаб қизиқарли маълумотлар олишимиз муикин.Жумладан Бакктерияда – Далварзинтепа,эрадан аввалги 1-2-аср,Суғдда –Оқтепа-2,эранинг 1-2 асрарига оид ҳайкалтарошлик наъмуналари мавжуд.Бу ҳайкаллар ўзига ҳос образларда гавдаланган.Масалан Хоразм террикотасида калласи катта,юзи япасқи ялонғоч аёл илоҳа тасвирланган. У сочини ўриб,кокил қилиб туширган.Бўйнида уч қатор мўнчоқ шодаси осилган.Суғд ва Бактерия терракоталаридаги аёл илоҳа либос кийган.Улардан бирининг боши катта,юзи яссиучбурчак,калта бўйнига мунчоқ шодаси таққан,енгсиз узун либос кийган бўлса,бошқасининг куйлаги кўкраги остидан белбоғ боғланган.Куйлакнинг пастки қисми елпиғичсимон бурамали.Уҳам бўйнига мунчоқ таққан,боши эса гавдасига мутаносиб,юзи эса чўзинчоқ кўринишда. Барча террикоталар ҳусусан қўлсиз,ялонғоч,оёғига билакузукка ўхшаган тақинчоқ таққан.Суғд худудидан топилган ва улар эрадан аввалги биринчи минг йиллик-эранинг 3 асрига оиддир.Бундай қадимий ҳайкалчаларнинг афсуски бош қисми сақланиб қолмаган.Тахминан эрамизнинг 2 асридан Ўрта Осиёда ўлтирган ҳолатдаги аёл илоҳа ҳайкалчаси оммалашиб борган эди. Юқорида такидланган дунё ҳайкалтарошлиги наъмуналари асрлар давомида илмий жиҳатдан ўрганиб борилган ёдгорликлардир.Қадимги муаррих ва ўрта аср алломалари дунё ҳалқларининг тарихи ва маданий ёдгорликларини ўрганиш юзасидан олиб борган илмий тадқтқотлари асосида инсон тафаккурининг ўзан томоили бўлган тарихий хотира маданияти вужудга келган.Шуни такидлаш керакки антик ва ўрта аср тарихчи-сайёҳлар ёзиб қолдирган йилнома ва саёҳатномалар келажак авлод учун моддий ва манавий ҳабарнома бўлиб ҳизмат этади.Шу жумладан эрамиздан аввалги давр ҳайкалтарошлиги токи ҳозиргача бўлган давр ҳайкалтарошлиги орасида фарқлар бўлса ҳам, аср илк тамал тошини қадимий ҳайкалтарошлик асослари ўрнатиб кетган.