ЖАДИДЛАР ОЗОДЛИК УЧУН КУРАШИ

Authors

  • Юлдашева Х Author

Abstract

 Ўзбек халқининг чор ҳукуматига қарши курашларининг моҳияти ва йўналиши мустақиллик ва озодликни тиклашдан иборат эди. Аммо совет даврида бу тарихий ҳақиқат инкор зтилиб миллийозодлик ҳаракатлари Умумроссия ишчиларининг чоризмга қарши революцион курашининг таркибий қисми сифатида баҳоланди. «Мустамлака чекка ўлкаларнинг, — дейилади Ўзбекистон тарихи китобида,— ишчи ва деҳқонлари ҳарбий феодал империализмга ва капиталистик эксплуатацияга қарши курашда Россия пролетариатининг иттифоқчилари бўлиб қолдилар. Россия ишчилар синфи ва деҳқонларнинг миллий районлардаги ишчилар ва қишлоқ камбағаллари билан бирлик фронтини ташкил этиб, буржуазияга маҳаллий эксплуататор синфларга қарши курашга йўллади».

Published

2025-06-04