ХУШОВОЗ ХОНАНДА.

Authors

  • Гўзал Валиева Author

Abstract

 Ҳамиджон  Маллабаевга қўшиқ айтиш  раҳматли бобоси Маллабой отадан ўтган. Бобоси деҳқон бўлишига қарамай ширали овози бўлиб давраларни қизитиб,  турли сайллар, тўйларда оқшомдан тонга қадар қўшиқлар куйлаб эл олқишига сазовор бўлган. Кексалар хофизнинг катта Фарғона канали сингари халқ қурилишлари майдонларида куйлаган ашулаларини зўр қониқиш билан эслайдилар.  Ҳамиджоннинг оталари раҳматли  Ғанибой  ўша пайтларда жамоа хўжалигининг «Маъшал» ашула ва рақс ансамблида бадиий раҳбар хўжалик пиллачилик бригадаси етакчиси бўлган . Маллабой ота ва унинг барча оила аъзолари эса ана шу  ансамблнинг фаол иштирокчиларидан эди. Уларнинг оилавий ансамллари бўлиб , турли тадбирларда қатнашардилар.   Орадан мана   йиллар  ўтиб, Маллабой отанинг набираси, Ғанибой  аканинг  суюкли фарзанди Ҳамиджон  Маллабаев ўзининг  қўшиқлари билан   барчанинг олқишига сазовор бўлмоқда.

Published

2025-07-08