МИЛЛИЙ ВА ЭСТЕТИК ҚАДРИЯТЛАР СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ДЕМАК (ЧИЛЛА ДАВРИ УДУМЛАРИ)
Abstract
Ёшларнинг эстетик эҳтиёжлари узлуксиз жараён сифатида ўзининг серкирра кўринишларини намоён этиб, анъана ва маросимларнинг янгиланган ҳолда жамиятда амал килишга хизмат килади. Биздан бу жараён давлат ва жамиятнинг манфаат ва талабларидан келиб чиқадиган, юксак маънавият ва маърифатга асосланадиган эстетик кадриятларни шаклланишига олиб келадиган маънавий меросимизни, миллий-маданий кадриятларимизни камол топтиришимизни талаб этади. Чунки халқимизнинг мустахкам эътиқоди ана шу қадриятлар негизида сайқалланиб, ўзининг сермаъно қиёфасини ривожлантириб боришга интилади. Бу “маънавий мерос қадимдан асрлар каби маънавий бойликлар йиғиндиси бўлиб, уни халқимиз хамиша ўрганиб бойитганлар”.
Downloads
Published
2025-07-08