Тадбиркорнинг кредит, фоиз, суғурта, солиқ тўловлари ва уларни оптималлаштириш йўллари хусусида

Authors

  • Хакимов Одил Арзикулович Author

Keywords:

Калит сўзлар: тадбиркорлик, кредит, фоиз, жарима, пенья, суғурта, солиқ тўловлари, оптималлаштириш, банк, шартнома, молиявий инқироз, рақобат, имтиёз, инновацион ёндашув, маслаҳат кенгаши.

Abstract

Мазкур тадқиқот ишида тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашда кредит, фоиз, суғурта ва солиқ тўловлари билан боғлиқ муаммолар ҳамда уларни оптималлаштириш йўллари таҳлил қилинади. Кредит шартномаларидаги қатъий талаблар, жарималарнинг шаффоф эмаслиги, суғурта амалиётидаги манфаатлар тўқнашуви ва солиқ юкламаларининг оғирлиги тадбиркорларни молиявий инқирозга олиб келаётгани кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, ички таътиллар тизимини жорий этиш, суғурта шартномаларини мустақил экспертизадан ўтказиш, ва янги тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий қилиш каби таклифлар илгари сурилган. Илмий ёндашув асосида соҳада инновацион фикрлар ва маслаҳат кенгашларини шакллантириш орқали тадбиркорларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мумкинлиги асослаб берилган.

Published

2025-08-07