ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА ҚИРОАТ ИМОМЛАРИ ИЖОДИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Keywords:
Калит сўзлар: Қуръон қироатлари, тажвид, саҳобалар, тобеъинлар, қироат имомлари, қироат мактаблари, Усмон Мусҳафи, табақот китоблари, тажвид қоидалари, замонавий тадқиқотлар.Abstract
Аннотация. Қуръон қироатлари тарихи ислом илмий меросининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, илк ислом давридан бошлаб шаклланиб ривожланган. Бу илмнинг асосчилари бўлган қироат имомлари тажвид қоидаларининг мустаҳкам пойдеворини яратган ва Қуръоннинг асл ҳолида сақланишини таъминлаган. Саҳобалар ва тобеъинлар даврида турли шаҳарларда қироат мактаблари ташкил топиб, уларнинг услублари орқали қироат илми кенг ёйилган. Тарихий манбаларда қироат имомларининг ҳаёти, асарлари ва илмий мероси ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Замонавий тадқиқотларда қироатлар тарихий силсиласи, уларнинг фиқҳий ҳукмларга таъсири ва тилшунослик жиҳатлари чуқур таҳлил қилинмоқда. Қироат имомларининг илмий мероси Қуръонни тўғри ўқиш, тушуниш ва ундан ҳаётда фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ислом маданиятининг ажралмас қисми сифатида қадрланади.