ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ТИЗИМИДА СОЛИҚ НАЗОРАТИНИНГ ЎРНИ
Keywords:
Давлат молиявий назорати, солиқ назорати, солиқ маъмурчилиги, камерал текширув, сайёр текширув, рақамли солиқ тизими, солиқ аудити, риск асосидаги назорат, молиявий барқарорлик, бюджет тушумлари.Abstract
Мақолада бозор иқтисодиёти шароитида давлат молиявий тизимининг барқарор фаолиятини таъминлашда солиқ назоратининг ўрни ва аҳамияти атрофлича ёритилган. Давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ҳамда унинг асосий бўғини бўлган солиқ назоратининг вазифалари таҳлил қилинган. Солиқ назоратининг турлари — камерал, сайёр, тематик ва қўшма текширувлар мазмун жиҳатидан изоҳланган. Шунингдек, рақамли технологияларни жорий этиш натижасида солиқ назорати самарадорлигининг ошиши ҳамда давлат бюджети даромад қисмида унинг роли ёритилган. Илмий ишда солиқ назоратини такомиллаштириш бўйича асосий йўналишлар — рақамлаштириш, риск асосида текширув тизимини жорий этиш, солиқ маорифини кучайтириш ва халқаро ахборот алмашинувини ривожлантириш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.