УСМОН НОСИРНИ ЭСЛАБ

##article.authors##

  • Ш.Ахмаджанова ##default.groups.name.author##

##semicolon##

Усмон Носирнинг жияни Нодира Рашидованинг хотира битикларида ёзилишича, Усмон Носир туғилганида қирқ кун онасини эммаган, энди ўлиб қолса керак деб турганларида эса эма бошлаган экан. Ҳаётида ҳам у ўлган кунидан бошлаб ўзининг ўлмаслигини, унинг шеърлари, юрак ҳайқириқлари уни боқийликка дахлдорлигини исбот қилиб кетди.

##article.abstract##

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Адабиёт бўлими кўргазмалар залида ҳамюртимиз, туғма истеъдод соҳиби, шоир, драматург, моҳир таржимон Усмон Носирнинг ўйчанг ҳолатда маюс боқиб турган сурати бор.  Ҳар сафар Усмон Носирнинг ушбу сурати ва унинг остида қайд этилган саналарни кўрганимда албатта бир он тўхтаб қоламан. Ичимдаги ғалаён сабаб бўлади бунга. Ғалаёнки ноҳақлик, адолатсизлик, хўрликка қарши нафратга йўғрилган. Унинг айби нима эди? Ҳақиқатни куйлаганими ёки ўзлигини англаганими? Нега у ўттиз икки ёшида жувонмарг қилинди? Дунёга келиб нима кўрди у? Шу каби саволлар қалбим ва онгимни чулғаб олиб, тинчлик бермайди.

##submissions.published##

2025-05-07