ЎЗБЕКИСТОНДА ГИЛАМ ТЎҚИШ САНЪАТИ

Authors

  • Г.Назарова Author

Abstract

Ўзбекистонда   гилам   тўқиш   мактаби   асосан икки — Самарқанд ва Андижон катта группаларга бўлинади.   Андижон   гиламлари   ўзининг   чидамлилиги, ишиқлиги,    аниқ    қизил-кўк    колорити билан   фарқ   қилади.   Фарғона,   Қорақалпоқ   гиламлари асосан икки хил, яъни қизил ва тўқ кўк рангда тўқилади.  Ўзбек гиламларининг тига  кўпинча рута ўртасига турунж ёки доира нақши ишланади.    Самарқанд  гиламдўзлик    мактабига Самарқанд    ва    Бухоро    вилоятларидаги    гилам ўқувчилар   киради.   Бухоро   гиламлари   ўзининг     ранг-баранглиги, катталиги, узун патлилиги ва чиройли нақшлари    билан    ажралиб   туради.    Самарқанд    гиламлари    қисқа    патли,    марказида турунж   четига   алоҳида-алоҳида   нақшлар   ишланади.   Қалқон   деб   номланган   турунж   нақши жуда кўп ишланади. Гиламлар ҳошиядор эстетик жиҳатдан чиройли ишланган бўлади. Нурота гиламлари эса ўзининг узун патлилиги, ўртача катталикда, сийракроқ тўқилиши билан ажралиб туради. Дастгоҳда қўлда тўқилган гиламлар ўзининг чидамлилиги, нафислиги, табийлиги ва сифати жиҳатидан ажралиб туради. Бу гиламлар юз йиллаб хизмат қилиши мумкин. Кўпгина мамлакатларда қадимдан қўлда тўқиб келинаётган гиламлар яхши ривожланган. Туркманистон, Грузия, Озарбайжон ва Арманистонда тўқилади. Гиламнинг тўқима, тикма ва бослла хиллари бор.Тўқима гиламда — гиламнинг гули тўқилади. Ўзбекистонда патли ва патсиз (палос) гиламлар тўқилади.

References

1. С.Булатов «Узбек халк Амалий безак санъати»Тошкекнт «Мехнат»1991йил.

2. Г.В.Беда.Основы изобретательной грамоты. Москва. «Моладая гвардия», 1987г.

3. М.А.Бикажанова. Одежда узбечек Ташкента В.кн «Костюм народов средней Азии»

Published

2025-08-14

How to Cite

Г.Назарова. (2025). ЎЗБЕКИСТОНДА ГИЛАМ ТЎҚИШ САНЪАТИ. Ustozlar Uchun, 77(1), 43-46. https://scientific-jl.com/uuc/article/view/26196