НОДИМ НАМАНГОНИЙ ҲАЁТИ

Authors

  • Д.Тўхтабоева Author

Abstract

XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг бошларида яшаб ижод этган тараққийпарвар ижодкорлардан бири Нодим Намангонийнинг ҳаёти ва ижодига ўрганиш ўз давриёқ эътибор берила бошланган. Чунончи, «Баёзи Нодим», «Туҳфатул-обидин» ва “Анисул ошиқин», «Баёзи Муҳалло» каби бир қанча баёзларда шоир ижодидан намуналарни учратамиз. 1940-45 йилларга келиб ўзбек адабиётшунослигида шоир ҳаёти ва ижодига бўлган эътибор орта бошлади. Шўро даврида Нодимнинг шеърий мероси дастлаб О.Шарафиддинов томонидан 1945 йилда тузилган «Ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси» орқали кенг ўқувчилар оммасига етказилди. Кейинроқ Т.Н.Қори Ниёзийнинг «Совет Ўзбекистони маданияти тарихидан очерклар» (1955) асари, Ғ.Каримовнинг 1958 йилда Муқимий «Танланган асарлар»нинг нашрига ёзган шарҳи, 1960-63 йилларда Ғ.Каримов ва А.Турсуновларнинг Нодим Намангоний ҳаёти ва ижодининг турли жиҳатларига бағишланган бир неча мақолалари эълон қилинди. Ўтган асрнинг 60- йиллари ўрталаридан бошлаб эса Нодим ҳаёти ва ижоди мактаб ва олий ўқув юртлари дарслик, қўлланмаларига киритилди. Жумладан, 1968 йилда нашр қилинган “Ўзбек адабиёти”нинг 5-том, 2-китобида Нодим Намангоний ҳаёти ва ижодига алоҳида фасл ажратилган. 1980 йили босилиб чиққан беш томлик  “Ўзбек адабиёти тарихи” дарслик китобининг 5-томида ҳам  “Сулаймон Улуғхўжа ўғли Нодим” деб аталувчи  махсус қисм мавжуд. Аммо шоир ижодини оммалаштириш ва нашр эттириш шўролар даврида анчайин кечикиб – 1964 йили амалга оширилди.

References

1. Аваз Ўтар ўғли. «Девон». Т, 1976 йил.

2. Ю.Юсупов «Аваз». Т, 1954 йил.

3. Ю.Юсупов «Хоразм шоирлари». Т, 1967 йил.

Published

2025-08-14

How to Cite

Д.Тўхтабоева. (2025). НОДИМ НАМАНГОНИЙ ҲАЁТИ. Ustozlar Uchun, 77(1), 47-49. https://scientific-jl.com/uuc/article/view/26197