ЭКОЛОГИК МУЗЕЙЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

Authors

  • Ниязова Умида Author

Abstract

Экология – атроф-муҳит ҳақидаги билим, инсон яшаб турган муҳитдан то ер юзидаги масштаблар ва ўзи ҳақидаги билимларни ўз ичига олади. Айнан экомузейда “музейга оид” ва “ҳаётий тириклик” ўртасидаги мувозанатга эришиш мумкин. XX аср бошларида маҳаллий кўринишни сақлаш анъанаси  тарихий муҳит – меъморий ёдгорликлар, ансамбллар, тарихий-маданий ёдгорликларни умулаштирарди.        Табиатдан фойдаланишнинг экологик тарихий шакллари ўзида тарихий-маданий мероснинг бир бўлагини акс эттириб, музейлаштириш объекти хисобланади. Замонавий маданиятга киритилишини англатувчи маданиятнинг «табиий» мавжудлиги белгисидир. Ҳозирги кунда, бизнинг кўз ўнгимизда баъзи бир ананавий музей-қўриқхоналарининг экомузей йўналишида эволюцияланиб, кўплаб музейларнинг ўтиш, оралиқ шакллари вужудга келмоқда. Анъанавий музейларни демократизациялаш ва янги йўналишлар яратиш “экомузей” атамасини келтириб чиқарди. Бу ҳолатда урфодатларнинг тикланиши жамиятнинг талаб ва истагидан келиб чиқиб, ананавий маданиятга хос бўлган қадриятларни шакллантириши мумкин. Шунингдек, бугунги кунда экомузейларда атроф-муҳитни ўрганиш, хўжалик фаолияти шакллари, болаларнинг тарбияси, оилавий муносабатлар ва бошқа жиҳатларни ўз ичига олган синтетик ва миллий удумлар яхлитлигини яратиш имкониятлари вужудга келмоқда. 

References

1. Музееведение. – Москва: Академпроект, 2003.

2. М., 1964. – 520 с. 7. «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 2008 йил 12 сентябрь // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил. – № 37-38. – Б. 12-20.

Published

2025-08-14

How to Cite

Ниязова Умида. (2025). ЭКОЛОГИК МУЗЕЙЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ. Ustozlar Uchun, 77(1), 59-62. https://scientific-jl.com/uuc/article/view/26202