ГАНЧКОРЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ
Abstract
Ганчкорлик Ўзбекистон меъморчилик-безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ХХ асрга келиб Хива, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлари унинг асосий марказларидан ҳисобланади.
Ганчкорлик санъати халқ амалий-безак санъатининг бошқа турларига қараганда, меъморчилик санъати билан узвий боғлиқ. Чунки ганчкорлик азалдан сарой, масжид ва мадраса бинолари ҳамда бадавлат шаҳарликларнинг уй-жойларини безаб турган. Дастлаб, қурилишларда маҳаллий мактабларга хос анъаналар билан боғланиш кучли бўлган.
Бухоро мактаби ганчкорлигининг техник жараёни бирмунча мураккаб, ишловларнинг ноёб услублари ва ранг-баранг оҳанглари билан ажралиб туради. Самарқанд усталарининг ишлаш услублари Бухоро ганчкорлигига яқин бўлиб, мураккаб ганчнинг сталактит услуби орқали деворлар юқори бурчакларини ўйма нақшли панно безатилиши билан ажралади. Тошкент мактабида кенг тарқалган ўсимлик-ислимий композициялар фарғоналик усталарнинг ишларига яқин бўлиб, кўпинча "ўсимлик занжири" туркумидаги нақшларни ташкил этади. Қўқон ва Хива ганчкор усталарининг ишлари мураккаб ораста киёфали хандасавий нақшлари – гирихлар билан бой.
References
1. “Маънавият-асосий тушунчалар луғати”-Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти,Тошкент 2016 – йил нашри.
2. “Гулистон”-ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий Журнал- 2021-йил сони.
3. ”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2024 йил.