МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ МЕЗОНЛАРИ
Abstract
Ҳар бир халқ тарихини ва маданиятини,туб миллий ўзликни ифода этадиган қадриятлари энг муҳим тарбия воситаси ҳиссобланади.Юртимизнинг ҳар бир гўшасида,аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва номоддий бўлган маънавий бойликлар замирида битмас-тугалмас хазина-ёшларимизни онгига сингдириладиган,уларни баркамол авлод қилиб тарбиялайдиган энг бебаҳо омиллардан биридир.Бугунги кунда миллий маънавиятни юксалтиришда та- рихий,азалий қадрият ва мерос,маданий бойликлар,кўхна тарихий ёдгорлик ҳиссобланган масканларимиз муҳим омиллардандир.Маънавиятга дахилдор бўлган ҳалоллик,поклик,мардлик,саховат,камтарлик,инсоф-диёнат каби кўп фазилатлар ҳаётнинг нафақат ўзаги,балки бош бўғини бўлиши керак.Чунки бу маънавият–инсоннинг руҳан покланиши, илм олган сари қалбан терранликка сари улғайиши,комил инсонни ички дунёсини,уни иродасини янада бақуват қилиб,унинг кўнглида Ватанга садоқат яхлитлигини таъмин этадиган беқиёс куч-қудрат эканини барчамиз юракдан англай олиш муҳимлигини тушуниш, билишимиз зарурдир.Асрлар давомида бизга маълум бўлмаган тарихнинг зарварақларида пинҳона ётган қадриятларимиз,жуда ноёб бўлган қўлёзма асарларимиз,қадимий ёдгорликларимиз,илму фанимизга,унинг асосий ўзаги бўлган маънавиятимиз ривожига таъсирини бугунги кун олимларимиз,илмий тадқиқотчиларимиз теран ўрганиши ҳозирги куннинг муҳим даврни талабига айланиб бормоқда.Мамлакатни иқтисодий мустақиллиги билан биргаликда миллий ўзлиги ва миллий мустақиллигини сақлаш,жамоатчиликни ўзгармас қадриятларини англаши шу асосда тарбияланган миллий қадр-қимматлари туйғуларини ҳам давлат суверенитетининг асосий бўлган пайдеворидан бири ҳиссобланади.Бугунги кунда Ўзбекистоннинг бебаҳо моддий ва бадиий турли бойликлари,давлатчилик манбаалари,маънавий-ахлоқий кўп урф-одатлари мамлакатимиз ташриф қоғозига айланган десак муболаға бўлмайди.
References
1. “Маънавият-асосий тушунчалар луғати”-Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти,Тошкент 2016 – йил нашри.
2. “Гулистон”-ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий Журнал- 2021-йил сони.
3. ”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2024 йил.