ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИНИНГ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Нигора Мўминова Author

Abstract

Наманган вохаси жаҳон фани юксалишида залворли ўринга эга бўлган алломаларни камол топтирган  диёрдир. 8-аср охирида мамлакат пойтахти Ахсида туғилиб ўсган Аҳмад Фарғоний фалаккиёт, риёзиёт ва жуғрофия фанлари ривожига улкан улуш қўшди.Шарқда Хосиб, Оврўпада Алфраганус номи билан машхур бўлди. Поп шаҳридан X асрда йирик шайх ва донишманд Умар Боб Фарғоний етишиб чиқди. Чунончи, Мавлоно Лутфилло Чустий--Нақшбандий тариқатининг атоқли вакили мақомига етган, Қашкарда пешволик қилган Хидоятулло Офоқ Хўжа Махдуми Аъзам Косонийнинг эвараларидандир.

Ана шундай алломаларни бағрида вояга етказган диёрнинг аждодларининг оғиздан-оғизга ўтиб, бизгача етиб келган бой маданий мероси борки, улар нафақат фарзанд тарбиясида, балки бутун омма маънавияти юксалишига хизмат қилувчи бебаҳо меросдир. Бундай меросларни ёзиб олиб, ўрганиб,халққа тақдим этишда ҳамюртимиз, фольлоршунос олим Муродов Малик Муродовичнинг меҳнатлари беқиёсдир.У  ижодий даврида 200 дан ортик мақола, эртак ва достонлар ёзди.

References

1.”Мозийдан садо” –илмий-амалий,маънавий-маърифий jurnal.2022-2023-йиллар

сонлари.

2.”Фарғона водийсида музей иши ва фаолияти” И.Юсупов, И.Каримов.

2022-йил, Ўзбекистон Республикаси .Маданий мерос агентлиги.

3.”Мозий собоқлари” – Алижон Азизов. Наманган- 2021-йил.

4.”Санъат” журнали- 2013-йил.

5.”Гулистон” –ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий журнал.

2021-2022-йил.

Published

2025-08-14

How to Cite

Нигора Мўминова. (2025). ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИНИНГ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ. Ustozlar Uchun, 77(1), 100-103. https://scientific-jl.com/uuc/article/view/26222