ИСҲОҚХОН ИБРАТНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ. (1862-1937)

Authors

  • М.Мухамадиев Author

Abstract

Исҳоқхон 1862 йили Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилди. Унинг ота-оналари Жунайдкллахўжа ва Ҳурибиби даврининг ўқимишли кишилари эдилар. Исҳоқхон дастлаб ҳижо усулига асосланган маҳалла  мактабида ўқиди, аммо саводини онасининг қўлида чиқарди. Ҳурбиби мактабдор бўлиб, ўз мактабида фақат қуруғ ёдлаш билангина чекланмай, қизларга ёзиш ва ҳуснихатни ҳа ўргатар эди. Шунинг учун Исҳоқхон онасини кўп асарларида устози сифатида ҳурмат билан тилга олади. 1878 йили у Қўқондаги ХИХ аср бошларида барпо этилган Муҳаммад Сиддиқ Тунқатор мадрасасига ўқишга киради. Исҳоқхоннинг Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган йиллари (1878-1886) ўзбек адабиётида, маданий ҳаётда, маорифида катта ўзгаришлар содир бўлаётган даврга тўғри келади. унинг бу адабий-маданий ҳаётдан баҳраманд бўлганлиги шубҳасиз. У Қўқон адабий муҳитининг йирик намоёндалари Муқимий, Фурқат, Муҳйи, Завқий, Нодим, Ҳазинийлар билан яқин алоқада бўлган, адабий мушоираларда иштирок этган. У ўқиш давомида буюк Шарқ олимлари асарларини мустақил мутоалаа қилди, араб, форс ва рус тилларини чуқур ўрганди, рус ва ўзбек тилларида чиқадиган “Туркистон вилоятининг газети”, “Туркестанский ведомости” каби ҳамда Туркистон ўлкасида янги тарқалаётган Исмоилбек Гаспиралининг “Таржимон” газетаси билан биринчи марта Қўқон мадрасасида ўқиб юрган кезлари танишди.1886 йили мадрасани тугатиб, Тўрақўрғон қайтган Ибрат ўз фаолиятини қишлоқда маърифат тарқатишдан бошлайди, ўша йили қишлоқда мактаб очади. 

References

1.”Наманган халқ оғзаки ижоди наъмуналари” –Наманган 1993-йил. Тузувчилар:Т.Ғозибоев ва Абдушукир Собиров,А.Собировлар. 2.ЎзбекистонРеспубликаси Миллий Энциклопедияси. 3.”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2022-2023й. 4.”Санъат”-Ўзбекистон Бадиий Академияси журнали.

Published

2025-08-29

How to Cite

М.Мухамадиев. (2025). ИСҲОҚХОН ИБРАТНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ. (1862-1937). Ustozlar Uchun, 78(1), 131-135. https://scientific-jl.com/uuc/article/view/26686