ЁШЛАРДА ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: интернет, ахборот технологиялари, ўқувчи-ёшлар, интернет маданияти, танқидий тафаккур, ахборот хавфсизлиги, интернетга қарамлик, виртуал олам, медиа саводхонлик, педагогик ёндашув.Abstract
Аннотация. Мазкур мақолада глобаллашув ва инновациялар даврида ўқувчи-ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш масалалари ёритилган. Интернет технологияларининг тезкор ривожланиши, улар орқали тарқатилаётган ахборотларнинг кўплиги ҳамда ижобий ва салбий таъсирларини фарқлаш зарурати таҳлил қилинади. Шунингдек, ёшларнинг интернетга қарамлиги, виртуал оламнинг руҳий, ахлоқий ва жисмоний саломатликка салбий таъсирлари, ахборот технологияларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш усуллари ҳамда бу борада педагогларнинг масъулияти ҳақида фикр юритилади. Муаллиф интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантиришда танқидий тафаккур, ахборотни таҳлил қилиш, тўғри баҳолаш ва хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини ўқув дастурларига интеграция қилиш зарурлигини асослайди.