ЖОМЕЪУ-Л-БАЁН” АСАРИДА ТАФАККУРГА ЧОРЛОВЧИ ОЯТЛАРНИ ИФОДА ҚИЛУВЧИ СЎЗЛАР ВА УСЛУБЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: Қуръон тафсири; Ибн Жарир ат-Табарий; Жомеъу-л-баён; тафаккур; ятафаккаруун; яъқилуун; улу-л-албааб; ривоят асосидаги тафсир; луғавий таҳлил; ақлий истидлол; ислом тафаккури; тафсир методологиясиAbstract
Аннотация. Ислом илмлари тарихида Қуръон тафсири алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у мусулмон жамиятларининг маънавий ва илмий тараққиётида муҳим ўрин тутган. Ушбу мақолада буюк муфассир, тарихчи ва фақиҳ Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг (839–923) “Жомеъу-л-баён фи таъвили оя ал-Қуръон” асарида тафаккурга чорловчи оятларнинг тафсири таҳлил этилган. Асарда “ятафаккаруун”, “яъқилуун”, “улил албааб” каби калит сўзларнинг маънавий ва илмий асослари очиб берилиб, улар орқали инсоннинг ақлий ва маънавий изланишга ундалиши кўрсатилган. Табарий тафсирда ривоят, луғавий таҳлил ва ақлий истидлолни уйғун тарзда қўллаб, Қуръоний оятларнинг ботиний маъноларини англашга алоҳида эътибор қаратган. Унинг ушбу услуби тафсир илмида тафаккур методологиясини шакллантиришда муҳим босқич сифатида намоён бўлади.