БЎҒИМ ИЧИ ШИКАСТЛАНИШЛАРИДА ЯЛЛИҒЛАНИШ ВА ИММУН ГОМЕОСТАЗ БУЗИЛИШЛАРИНИНГ ПАТОГЕНЕТИК АСОСЛАРИ

Authors

  • Вахобов Комилжон Шахобидинович Author

Abstract

Кириш. Бўғим ичи шикастланишлари натижасида ривожланадиган гемартроз ҳолатлари клиник амалиётда оғир кечиши ва узоқ муддатли асоратларга олиб келиши билан аҳамиятли ҳисобланади. Бундай ҳолатларда бўғим тузилмаларининг механик шикастланиши билан бир қаторда, организмда тизимли ҳамда маҳаллий яллиғланиш-иммун реакцияларининг фаоллашуви кузатилади. Иммун гомеостазнинг бузилиши травматик яллиғланишни чуқурлаштириб, бўғим тўқималарининг тикланиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, бўғим ичи шикастланишларида иммунологик ўзгаришларни ўрганиш патогенетик жиҳатдан муҳим ҳисобланади.

Published

2025-12-25