«IT-PARK UZBEKISTAN» ВА ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ ВА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ МОДЕЛИ
Keywords:
Калит сўзлар. IT-Park, рақамли иқтисодиёт, инновация, экспорт, валюта тушуми, иқтисодий трансформация, Ўзбекистон, кадрлар, IT аутсорсинг, технология интеграцияси.Abstract
Аннотация. Ҳозирги глобал рақамли иқтисодиёт шароитида давлатлар рақобатбардошликни табиий ресурслар эмас, балки технология, инновация ва инсон капитали орқали таъминламоқда. Ўзбекистонда ташкил этилган «IT-Park Uzbekistan» нафақат технологик кластер, балки мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва глобал рақобатга тайёрлашда муҳим институционал механизм сифатида хизмат қилади. Мақолада IT Park ва Ўзбекистон иқтисодиёти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик механизми таҳлил қилинади. IT Park экспорт, валюта тушуми, юқори малакали иш ўринлари ва инновацияга асосланган иқтисодий ўсишни таъминлайди, шу билан бирга давлат сиёсати ва ички бозор талаблари орқали қўллаб-қувватланади. Мақолада айланма модел концепцияси — Иқтисодиёт → IT Park → Экспорт → Валюта → ЯИМ → Иқтисодиёт — асосида IT Parkнинг узоқ муддатли иқтисодий самарадорлиги кўрсатилган.