ЗАНЖАБИЛ ВА АНДИЗ ЎСИМЛИКЛАРНИ ҚОНДАГИ ҚАНД МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ ВА УНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ АХАМИЯТИ.

Authors

  • Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли Author
  • Хакимова Рўзихон Абдурахимовна Author

Abstract

Муаммонинг долзарблиги. Қандли диабет (ҚД) ҳозирги кунда энг кенг тарқалган ва долзарб эндокрин касалликлардан бири ҳисобланади. Халқаро Диабет Федерацияси (IDF Diabetes Atlas) маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйича 470,2 миллион киши ушбу касалликка чалинган бўлиб, 2045 йилга келиб бу рақам 628,6 миллионга етиши тахмин қилинмоқда.Ўзбекистонда ҳам ҚД тарқалиши кузатилмоқда ва бу соҳа бўйича расмий статистик маълумотлар жадал ўсишни кўрсатмоқда. 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда 230 610 нафар бемор расман рўйхатга олинган. Охирги 14 йил мобайнида касаллик тарқалиши 1,6 мартага ошган бўлиб, 2017 йилги маълумотларга кўра, 35 ёшдан катта аҳоли ўртасида ҚД учраш ҳолати 7,9% га етган.Ушбу динамика ҚД билан боғлиқ хавф омилларига, жумладан, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, стресс ва ирсий омилларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Шунингдек, касалликнинг олдини олиш ва самарали даволаш усулларини ривожлантиришга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Author Biographies

  • Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли

    АДТИ Стоматология факультети “Фтизиатрия ва пульмонология, микробиология, иммунология ва вирусология” кафедраси ассистенти.

  • Хакимова Рўзихон Абдурахимовна

    Илмий раҳбари 

    Андижон давлат тиббиёт институти "Фтизиатрия, пульмонология, микробиология ва вирусология" кафедраси доценти, т.ф.н.

Published

2025-03-12