ҚИЗИЛМИЯ ВА ҚУШҚЎНМАС ЎСИМЛИКЛАРИНИ ГЕПАТОПРОТЕКТОРЛИК ХОССАСИНИ ЎРГАНИШ ВА ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ФОЙДАЛАНИШ.

Authors

  • Мамадалиев Ш.И. Author
  • Хакимов Насрулла Сабирович Author

Abstract

Муаммонинг  долзарблиги. Жигарнинг ноалкоголли ёғли касаллиги (ЖНЁК) – бу гепатоцитларда ёғ йиғилиши (стеатоз), кейинчалик уларнинг яллиғланиши (стеатогепатит), цирроз, гепатоцеллюляр карцинома ва фиброзга олиб келувчи патологик ўзгаришларни қамраб олган касалликлар мажмуаси ҳисобланади. Глобал миқёсда 1.5 миллиард инсонлар 2017-йилда жигарнинг хроник хасталиги билан хасталанганлар сони (60%), алкаголсиз ёғли жигар хасталиги (29%), гепатит С вируси туфайли (9%) ва алкаголли жигар хасталигини билан касалланган беморлар (2%) ни ташкил қилган. Шунингдек, ёғли дегенерацияга учраган жигар ташқи таъсирларга, жумладан вирусли ва токсик зарарланишларга нисбатан сезгир бўлиб, касалликнинг асоратларини янада кучайтиради. ЖНЁК билан оғриган беморларда ҳаёт сифати ва давомийлиги сезиларли даражада пасаяди. Бунинг асосий сабабларидан бири – касалликнинг стеатоздан стеатогепатитга, кейин эса фиброз ва циррозга ўтиб кетиши, шу билан бирга, жигар трансплантациясига эҳтиёж юзага келиши мумкин. Шу билан бирга, метаболик бузилишлар туфайли юрак-қон томир касалликлари, гипертония ва бошқа соғлиқ муаммолари хавфи ортиб боради. Хозирги кунда замонавий дори воситаларининг 25% ўсимликлардан олинади, шифобахш ўсимликлар ва уларнинг биоактив бирикмалари, айниқса узоқ муддатли фойдаланишда, синтетик дориларга нисбатан хавфсизроқ ва соғломроқ алтернативлар сифатида қаралади. Аммо тахминларга кўра, фақат 15% ўсимлик турлари кимёвий таркиби бўйича ўрганилган ва тахминан 6% терапевтик таъсири бўйича тадқиқ қилинган.

Author Biographies

  • Мамадалиев Ш.И.

    фармакология, клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологиялари кафедраси ассистенти

  • Хакимов Насрулла Сабирович

    Илмий раҳбари 

    АДТИ ВМО ва ҚТФ “Тиббий радиология, онкология, КЛД ва фтизиатрия” кафедраси доценти, т.ф.д.  

Published

2025-03-12