ТУҒРУҚ ЁШИДАГИ ҲОМИЛАДОРЛАР ҲАМДА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАР ИММУН ТИЗИМИНИНГ ГУМОРАЛ БЎҒИНИ МИҚДОРИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Abstract
Охирги йилларда клиник иммунологиянинг ривожланиши натижасида кўплаб патология олди ва патологик ҳолатлар механизмлари очиб берилиб, турли юқумли ва соматик касалликлар шаклланиши ва ривожланишига доир ҳал қилинмаган масалаларга ойдинлик киритилди. Шунинг баробарида репродукция иммунологияси борасида ҳам кўплаб илмий тадқиқотлар натижалари эълон қилинган бўлса ҳам ушбу муаммога боғлиқ минтақавий масалалар ечилмай қолмоқда. Шу сабабли ҳам ҳомиладор ва эмизикли аёллар иммун тизими ҳолатини ўрганиш, олинган натижаларни талқин ва таҳлил қилинган ҳолатда асосий хулосалар қилиш, уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш давр талабидир [1, 7, 10].
Downloads
Published
2025-04-18