“КОБАЛЬТ-30 НЕО” КАПСУЛАСИНИНГ БИОФАРМАЦЕВТИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ

Authors

  • Рамазонова Камола Рамазон қизи Author

Keywords:

Калит сўзлар. Эрувчанлик синови, айланадиган кажава, Кобальт-30 Нео, ёрдамчи моддалар

Abstract

Аннотация:Капсула  дори  туридаги  биофаол  модданинг  организмга 
сўрилиш тезлигига ёрдамчи моддалар ва технологик жараён жиддий таъсир 
кўрсатади.  Шуларни  ҳисобга  олиб  капсулаларнинг  таркиби  ва 
технологиясини  ишлаб  чиқишда  бу  омилларнинг  таъсири  тажрибалар 
асосида  ўрганилади.  Биосамарадорлик  тестини  аниқлаш  in  vitro  ва  in  vivo 
тажрибалари  ёрдамида  олиб  борилади  [1].  Корхона  шароитида  дори 
препаратларини сифатини аниқлашда in vivo тажрибаларини ўтказиш баъзи 
қийинчиликларга эга, шунинг учун оддий, тез ва аниқ усуллардан бири, яъни 
in  vitro  усулидан  фойдаланиш  тавсия  этилади  [2].  In  vitro  тажрибалар 
бажарилиши  нуқтаи  назардан  оддий,  кам  ҳаражат  ва  кам  вақт  талаб 
этадиган,  айни  вақтда  дори  воситасининг  терапевтик  самарадорлиги 
тўғрисида етарлича маълумот бера оладиган тажриба усули ҳисобланади. In 
vitro  усулида  дори  модданинг  биологик  самарадорлигини  ўрганиш, 
суюқликка ўтиш тезлигини аниқловчи  «эрувчанлик» синови орқали амалга 
оширилади  [3].  Дори  препаратларнинг  биосамарадорлиги  таъсир  этувчи 
модданинг  қонга  сўрилиш  тезлиги,  маълум  вақт  оралиғидаги  сўрилган 
миқдори  ва  қондаги  концентрациясини  аниқлаш  орқали  топилади.  Дори 
воситасининг  биоэквивалентлигини  аниқлайдиган  асосий  биофармацевтик 
хусусиятлардан бири ‒ дори модданинг эрувчанлигидир. Зеро, препаратнинг 
терапевтик  дозасини  ишлаб  чиқишда  ва  таъсир  этувчи  модданинг  дори 
шаклидан  ажралиб  чиқиш  кинетикасини  белгилашда  доривор  модда 
эрувчанлигидан фойдаланилади [4]. 

References

1. Мадрахимов Ш.Н. Разработка технологий готовых

лекарственных форм на основе субстанции Фланорина, Ферулена,

Цинарозида, Эксумида, Катацина и Аллергодафа: автореф дис. ... докт фарм.

Наук (Dsc).-Ташкент.2019.С.-3-30.

2. Шодиева Н.Б. Пирацетам ва циннаризин асосида ноотроп дори

препаратларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик

хусусиятлари: автореф дис. ... (PhD).-Ташкент.2018.С.-70-95.

3. Краснюк И. И. и др. Биофармация, или Основы

фармацевтической разработки, производства и обоснования дизайна

лекарственных форм: учеб. пособие //Москва. Изд.“ГЭОТАР-Медиа. – 2019.

4. Рамазонова К.Р., Ходжаева И.А. Кобальт-30 субстанциясининг

циклодекстринли ҳосилаларини олиниши ва уларнинг хусусиятлари //

Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар

ҳалқаро илмий-амалий анжуман материаллари.- Тошкент, 2020.-Б, 258-259.

5. Рамазонова К.Р., Ходжаева И.А. Кобальт-30 Нео капсуласининг

таркибини танлаш ва технологиясини ишлаб чиқиш// Ўзбекистон

фармацевтик хабарномаси. – Тошкент, 2021. -№2. -Б.20-23.

Published

2025-05-19

How to Cite

Рамазонова Камола Рамазон қизи. (2025). “КОБАЛЬТ-30 НЕО” КАПСУЛАСИНИНГ БИОФАРМАЦЕВТИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ . KONFERENSIYALAR, 1(1), 252-256. https://scientific-jl.com/conf/article/view/14674