КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АЁЛ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ РОЛИ
Keywords:
Кичик бизнес, тадбиркорлик фаолияти, гендер иқтисодиёти, хотин-қизлар тадбиркорлиги, аёл тадбиркорлар, иқтисодий барқарорлик, бозор иқтисодиёти, хусусий тадбиркорлик.Abstract
Ушбу мақолада бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи кичик бизнесни ривожлантиришда аёллар тадбиркорлигининг ахамияти, иқтисодий барқарорлик ва ривожланишга қўшадиган муҳим ҳиссаси, миллий хўжаликда янги иш ўринлари яратилиши, аҳолининг даромад манбаларини ошириш ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилашдаги ўрни ва роли тўғрисида сўз боради. Мазкур мақолада кичик бизнесни ривожланишида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш йўналишлари, унинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда иқтисодий аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, кичик бизнесни ривожлантиришда аёл тадбиркорлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, бу борада мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр юритилади.