«ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ» ТУШУНЧАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС СТРАТЕГИЯСИНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ
Keywords:
Таълим, таълим хизматлари, халқаро таълим стандартлари, инсон капитали, инсон капиталига инвестиция киритиш, таълим тизими ислоҳотлари, келажакка инвестиция, малакали ишчи кучи, ижтимоий ҳаракатчанлик, адолатли ва самарали жамият, ҳаёт даражасини ошириш.Abstract
Ушбу мақолада “таълим хизматлари” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ҳамда унинг жамият тараққиёти ва глобал ўзгаришлар шароитидаги аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳозирги замон шароитида таълим нафақат мазмун жиҳатдан, балки инсон капитали ривожланишининг муҳим омилларидан бири сифатида таълим хизматларининг ўрни ва роли нуқтаи назаридан ҳам трансформация қилинмоқда. Мақолада таълим тизимини ислоҳ қилиш зарурлигига эътибор қаратилган. Чунки тез ўзгараётган дунёда билим ва кўникмалар иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ҳаракатчанликнинг асосий ресурсига айланмоқда. Мақоланинг асосий хулосалари шундан иборатки, III-Ренессанс стратегиясини самарали амалга ошириш учун таълим хизматлари фақатгина билим олиш воситаси сифатида эмас, балки мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий вазиятни яхшилашга хизмат қилувчи муҳим омил, адолатли ва самарали жамиятни барпо этиш воситаси сифатида ҳам қаралиши лозим.
 
							