“ХУШБЎЙ ҲИД”ЛИ ҚИРОАТ ИМОМИ

Authors

  • Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум Author

Keywords:

Имом Нофеъ, қироат, тобеъин, Қуръон илми, Имом Молик, илоҳий неъмат, хуснул хотима.

Abstract

Мазкур мақолада Қуръон қироатларидан бири бўлган Нофиъ ибн Абдураҳмон ал-Лайсий (ваф. 169/785) ҳаёти ва илмий мероси ёритилган. Унда имом Нофиънинг Қуръон илмини тобеъинлардан қабул қилгани, улуғ саҳобалардан ривоят қилинган қироатларни етказган устозлари зикр этилади. Шунингдек, унинг имом Молик билан бўлган дўстлиги, Қуръон қироатидаги мақоми, Қуръон илмидаги маҳирлиги ва Қуръон аҳлига хос бўлган ихлоси таърифлаб берилади. Мақолада имом Нофиънинг Қуръонга муҳаббати сабабли унга берилган илоҳий неъматлар, хусусан, баданидан таралиб турган хушбўй ҳид, шунингдек, унинг вафот чоғидаги васияти ва охирги сўзлари Қуръон ояти билан боғлиқ бўлгани баён этилади. Ушбу маълумотлар имом Нофиънинг Қуръонни ўқиш ва ўргатишда юксак мақомга эга бўлган улуғ қори сифатида тарихда ўчмас из қолдирганини кўрсатади.

Author Biography

  • Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум

    Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси
    фахрий доктори

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими раҳбари

Published

2025-10-03