БОЛАЛАРДА ДИАРЕЯ ИММУНОЛОГИЯСИ

Authors

  • Худайбердиева Чарос Курдашевна Author

Keywords:

диарея, болалар, иммунитет, секретор IgA, цитокинлар, ротавирус, вакцинация

Abstract

Ушбу тезисда болаларда диарея ривожланишида иммунологик механизмлар таҳлил қилинган. Ичак шиллиқ қаватининг маҳаллий иммунитети, секретор IgA, ҳужайравий иммун жавоб ва цитокинлар ролининг аҳамияти ёритилган. Болаларда иммун тизимнинг етарлича шаклланмаганлиги инфекцион агентларга юқори сезувчанликни белгилайди. Ротавирус ва бактериялар чақирган диареяда яллиғланиш медиаторлари, интерлейкинлар ва интерферонлар фаоллиги ошиши кузатилади. Она сути билан озиқлантириш маҳаллий иммунитетни мустаҳкамлаб, касаллик оғирлигини камайтиради. Иммунопрофилактика ва вакцинация касалланишни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга

Author Biography

  • Худайбердиева Чарос Курдашевна

    Алфраганус университети

    Ички касалликлар кафедраси ассистенти

Published

2026-02-12