ПИЁЗНИНГ L-15 ЯНГИ ТИЗМАСИНИНГ МОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ ВА ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Authors

  • Махамадаминов Шарофиддин Жалалович Author
  • Низомов Рустам Ахролович Author

Keywords:

пиёз, тизма, морфологик белгилар, ҳосилдорлик, селекция, товарбоплик

Abstract

Мақолада пиёзнинг эртапишар стандарт Сумбула нави ва янги L-15 тизмасининг морфологик белгилари ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари 2018–2020 йилларда олиб борилган дала тажрибалари асосида қиёсий баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, L-15 тизмаси барглар сони (8 дона), барг узунлиги (44,2 см), барг диаметри (6,5 мм), пиёзбош массаси (110 г), умумий ҳосилдорлик (55,6 т/га) ва товарбоп ҳосил улуши (95,2%) бўйича стандарт навдан устун экани аниқланди. Олинган натижалар L-15 тизмасини интенсив типдаги, юқори биологик потенсиалга эга истиқболли селекцион материал сифатида баҳолаш имконини беради

Author Biographies

  • Махамадаминов Шарофиддин Жалалович

    Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мустақил тадқиқотчиси

  • Низомов Рустам Ахролович

    Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори, қ.х.ф.д., профессор

Published

2026-03-13