БОШ ПИЁЗ (АLLIUM CEPA L.) НИНГ ЯНГИ ЭРТАПИШАР НАВ ВА ДУРАГАЙЛАРИНИ ТАНЛАШДА ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТГИЧЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Махамадаминов Шарофиддин Жалалович Author
  • Низомов Рустам Ахролович Author

Keywords:

: бош пиёз, эртапишар нав, дурагай, ҳосилдорлик, товарбоп ҳосил

Abstract

Мақолада бош пиёз (Allium cepa L.)нинг янги эртапишар нав ва дурагайларини танлашда ҳосилдорлик кўрсаткичларининг аҳамияти ўрганилган. 2012–2014 йилларда олиб борилган дала тажрибалари асосида бош вазни, умумий ва товарбоп ҳосилдорлик кўрсаткичлари қиёсий баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, K-00081 намунаси стандарт “Сумбула” навига нисбатан юқори ҳосилдорлик ва товарбоплик даражасини намоён этди. Ушбу намунадан якка танлаш усулида L-15 истиқболли линия ажратиб олинди. Олинган натижалар эртапишар, юқори ҳосилли навлар яратишда ҳосилдорлик кўрсаткичлари асосий селекцион мезон эканлигини тасдиқлайди

Author Biographies

  • Махамадаминов Шарофиддин Жалалович

    Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот

    институтининг мустақил тадқиқотчиси

  • Низомов Рустам Ахролович

    Қишлоқ хўжалиги сохаси кадрларининг малакасини ошириш ва

    қайта тайёрлаш институти директори қ.х.ф.д., профессор

Published

2026-03-13