САНОАТДАГИ МОЙЛАРНИ ДЕЗОДОРАЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИ

Authors

  • Исмойилов Ҳ.Б Author

Keywords:

Аралашмаларни ўткир сув буғи билан ҳайдаш, аралашма ва ундаги ўзаро эримайдиган компонентлар хусусиятларига асосланади. Герметик ёпиқ идишда иситиладиган бундай аралашмалар учун қисман босимлар аралашманинг таркибига боғлиқ эмас, балки фақат ҳароратга боғлиқ ва назарий жиҳатдан бир хил ҳароратда алоҳида компонентларнинг буғ босимига тенгдир.

Abstract

Дезодоризация суюқликларни дистиллаш усулларидан биридир. Дезодоризация жараёни уч босқичдан иборат: ароматик моддаларнинг суюқлик қатламидан буғланиш юзасига тарқалиши, ароматик моддаларнинг ҳақиқий буғланиши ва буғланиш зонасидан буғланган моддалар молекулаларини олиб ташлаш. Дезодорация жараёни ёғ ва мойларни рафинациялашнинг мураккаб технологиясидаги якуний босқич ҳисобланади. Дезодорация жараёни мойларнинг ўзига хос бўлган таъми ва хидини белгиловчи таркибий моддаларни ҳайдаш билан чегараланмайди. Ушбу босқичдаги технологик жараёнларни амалга оширишда хомашё таркибидан мойга ўтадиган бир қатор юқори токсик моддалар - бензпиренлар, пестицидлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда ёғ ва мойларни оксидланиш маҳсулотларини кетказишга ҳам эришилади.

Published

2025-06-02

How to Cite

Исмойилов Ҳ.Б. (2025). САНОАТДАГИ МОЙЛАРНИ ДЕЗОДОРАЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИ. Ta’limda Raqamli Texnologiyalarni Tadbiq Etishning Zamonaviy Tendensiyalari Va Rivojlanish Omillari, 43(2), 228-231. https://scientific-jl.com/trt/article/view/17877