МОЙНИ ЗАНЖИР НАСАДКАЛИ БАРБОТАЖ ҚАТЛАМИДА ДЕЗОДОРАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ГИДРАВЛИК ҚАРШИЛИГИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Keywords:
Аралашмаларни ўткир сув буғи билан ҳайдаш мураккаб массаалмашиниш жараёнларидан ҳисобланиб, жараён самарадорлиги қатанашаётган фазалар гидродинамикаси билан боғлиқ бўлади. Айниқса аралашмани барботаж қатламда ҳайдашда ўткир сув буғи суюқлик қатлами пастки қисмидан берилиши, пуфакчалар шаклланиб суюқлик қатлами баландлиги бўйича ҳаракатланишида, мой таркибидаги енгил учувчан компонент ўткир сув буғига ўтиши орқали кечади.Abstract
Ўсимлик мойларини дезодорациялаш жараёни мой ишлаб чиқариш технологик тизимидаги якуний жараёнлардан бири ҳисобланади. Ушбу жараёнда мой таркибидаги унга там ва ҳид берувчи компонентлар ажратиб олиниши талаб қилинади. Компонентларни ажратиб олиш ўткир сув буғи билан ҳайдаш асосида олиб борилади. Мойларни дезодорациялашда ажратиб олинадиган компонентлар уларни қайнаш ҳароратида амалга оширилади. Компонентлар қайнаш ҳароратлари юқори бўлганлиги учун, ушбу жараён чуқур вакуум остида олиб борилади, аксарият ускуналар узлукли усулда ишлайди. Ушбу жараённи узлуксиз усулда олиб бориш технологик режимлари ва ускунасини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.
Downloads
Published
2025-06-02
Issue
Section
Articles
How to Cite
Исмойилов Ҳ.Б, Нарзиев М.С, & Артиков А.А. (2025). МОЙНИ ЗАНЖИР НАСАДКАЛИ БАРБОТАЖ ҚАТЛАМИДА ДЕЗОДОРАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ГИДРАВЛИК ҚАРШИЛИГИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ. Ta’limda Raqamli Texnologiyalarni Tadbiq Etishning Zamonaviy Tendensiyalari Va Rivojlanish Omillari, 43(2), 232-237. https://scientific-jl.com/trt/article/view/17878