“ИСЛОМИЙ ДАРЧАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ: МАЛАЙЗИЯ ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ИМКОНИЯТЛАР”

Authors

  • Исломова Шоҳида Илҳомовна Author

Keywords:

Исломий молия, исломий банк, исломий дарча, молиявий инклюзия, Малайзия тажрибаси, IFSA 2013, шариат маслаҳат кенгаши.

Abstract

Ушбу тезисда Малайзияда анъанавий банклар таркибида фаолият юритувчи исломий молиявий дарчалар (Islamic banking windows)ни ташкил этиш тартиби, ҳуқуқий асослари ва амалий механизмлари таҳлил қилинган. Малайзияда 2013 йилда қабул қилинган “Islamic Financial Services Act” (IFSA) исломий банк хизматларини тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Исломий дарчалар шариат маслаҳат кенгашлари, алоҳида ҳисоб-китоб, шариат аудити ва шариатга мос молиявий маҳсулотлар асосида фаолият юритади. Бундай модель банк тизимида исломий молияни ривожлантиришга, аҳоли талабини қондиришга ва шариатга мувофиқликни таъминлашга хизмат қилади. Тезис якунида Ўзбекистонда ҳам исломий молиявий дарчаларни жорий этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган.

Published

2025-06-02

How to Cite

Исломова Шоҳида Илҳомовна. (2025). “ИСЛОМИЙ ДАРЧАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ: МАЛАЙЗИЯ ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ИМКОНИЯТЛАР”. Ta’limda Raqamli Texnologiyalarni Tadbiq Etishning Zamonaviy Tendensiyalari Va Rivojlanish Omillari, 43(3), 123-125. https://scientific-jl.com/trt/article/view/18031