МАЪРИФАТПАРВАР-ТУРКИСТОН ЖАДИДЛАРИНИНГ СИЁСИЙ ҲАРАКАТЛАРИ ТАРИХИДАН

Authors

  • А.Э.Курахмедов Author

Abstract

Қадим-қадимдан бу муқаддас Ватанимиз тупроғида буюк аждодларимиз миллат истиқлоли, мустақиллиги, фаровонлиги, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий турмуши йўлида курашиб келган. Айниқса, ХІХ аср охири ХХ аср бошларида чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсати ва Туркистонда ҳукм сураётган феодал қолоқликка қарши курашга отланган ҳамда уша давр тузумига қарши чиққан тараққийпарвар-маърифатпарвар кучлар – “жадидлар кураш майдонида ҳаракат килганлар”.

ХХ аср бошларида Туркистонда жадидчилик кундан-кунга авж ола бошлади. Жадидлар ўзларининг маърифатпарварлик мақсадларини амалга ошириш билан бирга сиёсий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида курашдилар. Биринчидан, чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсати авжига минган, иккинчи томондан социал-демократлар сиёсий майдонда тобора яққолроқ кўринаётган, Туркистон халқлари қайси йўлдан бориши тўғрисида ўйлайдиган ўта мураккаб бир тарихий шароитда жадидчилар ўзларининг асл ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий мақсад ва вазифаларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқдилар. Шундай қийин бир вазиятда аввало замонавий илмлар билан қуролланиш шарт, бинобарин, миллий ўзига хослик, урф- одатлар, қадриятлар, диний ақидаларнинг энг илғор ва муҳим нуқталарини пухта эгаллаш ва шу билан бирга ўзлигини йўқотмаслик, иймон-эътиқодда мустаҳкам туриш, чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш, мустакиллик ва истиқлолга эришиш масалаларини кескин килиб қўяди. Жадидлар бу мақсад ва вазифаларни амалга оширмасдан миллий мустақилликни қўлга киритиш мумкин эмаслигини алоҳида уқтирадилар. Агар замонавий илмлар билан қуролланилмаса айни кунларда барча етакчи ишларни ўз қўлларига киритиб олган мустамлакачилардан қутулиб бўлмайди, деган фикр билан жадидлар ҳаракат қилдилар. Мисол учун, уша давр матбуотида ёзилишича, “ХХ аср бошидаги рус-япон урушидан кейин маҳаллий халқларда ўз аҳволларини яхшилаш учун умидлари кучайди, шу билан биргаликда жадидларнинг сиёсий фаолияти ҳам кучая борди”(М.Н. Под знаком ислама. Новый Восток, 1923.-№4.-89 б.).

References

1. М.Н. Под знаком ислама. Новый Восток, 1923.-№4.-89 б

2. М.Ф. Махмуджоджа Бегбудий, Наука и просвещение, 1922, №1, август-сентябр, 24 бет

3. Иброҳим Ғофур “Амир нега Беҳбудийга қўл бермади”. Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1994 йил, 6 май, №16-17

4. М.Ваҳобов. Жадидизмнинг социал моҳияти. Ўзбекистон коммунисти. 1960 йил, №1, 83 бет

5. ЎРМДА, ф.-и.-461, р.-1, иш-2144, в.-89

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, фонд-461, рўйхат-1, иш- 1820, варақ-298

Published

2025-07-01

How to Cite

А.Э.Курахмедов. (2025). МАЪРИФАТПАРВАР-ТУРКИСТОН ЖАДИДЛАРИНИНГ СИЁСИЙ ҲАРАКАТЛАРИ ТАРИХИДАН. Ta’limda Raqamli Texnologiyalarni Tadbiq Etishning Zamonaviy Tendensiyalari Va Rivojlanish Omillari, 44(2), 155-158. https://scientific-jl.com/trt/article/view/23901