ДОППИ ТАРИХИ
Abstract
Халқ амалий санъатининг энг оммабоп ва кенг тарқалган турларидан бири
дўппи бўлиб, у эркаклар, аёллар ва болалар миллий кийимининг ажралмас
таркибий қисми ҳисобланади. Дўппини эслатувчи бош кийимларнинг қадим
ўтмишда ҳам мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи далилларни археологик
ёдгорликлар, деворий ёзувлар, терракота ҳайкалчалар, ХV-ХVI асрларга оид
шарқ миниатюраларида кўришимиз мумкин. Панжикент тасвирий санъатида ҳам
бир нечта бош кийим тасвирлари сақланиб қолган. Мовароуннаҳр (ХV-ХVII
асрлар) ва Самарқанд (XVI асрнинг биринчи ярми) миниатюраларида
аёлларнинг турли-туман бош кийимлари учрайди. Қиз болалар ва ёш аёллар
гардишли, қавилган думалоқ бахмал дўппиларни афзал кўрганлар.
References
1.”Мозийдан садо” –илмий-амалий,маънавий-маърифий jurnal.2022-2023-йиллар
сонлари.
2.”Фарғона водийсида музей иши ва фаолияти” И.Юсупов, И.Каримов.
2022-йил, Ўзбекистон Республикаси .Маданий мерос агентлиги.
3.”Мозий собоқлари” – Алижон Азизов. Наманган- 2021-йил.
4.”Санъат” журнали- 2013-йил.
5.”Гулистон” –ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий журнал.
2021-2022-йил.