ЎРТА АСРЛАР МУСУЛМОН ШАРҚИДА АРХИТЕКТУРА ВА ТАСВИРИЙ САНЪАТ РИВОЖИ

Authors

  • Zaynab Komiljonova Author

Keywords:

Калит сўзлар: Ислом сивилизацияси, мусулмон санъати, меъморчилик, тасвирий санъат, нақш, ҳаттотлик, миниатура, маънавият, эстетик тафаккур, диний қарашлар, Темурийлар даври, Умавийлар, Усмонийлар, Аббосийлар

Abstract

Аннотация. Мазкур мақолада Ислом сивилизациясининг санъат ва маданият соҳасидаги ўрни ҳамда унинг жаҳон тамаддуни ривожига кўрсатган таъсири таҳлил қилинади. Ислом санъати фақат безак ёки кўнгилочар восита сифатида эмас, балки илоҳий ҳикматни ифода этувчи ва инсон руҳиятини сайқалловчи маънавий-эстетик тизим сифатида ёритилади. Мақолада мусулмон меъморчилиги, хусусан, дастлабки даврлардан бошлаб Умавийлар, Аббосийлар, Темурийлар ва Усмонийлар давригача бўлган меъморий мактабларнинг шаклланиши ҳамда уларнинг ўзаро таъсири таҳлил этилади. Шунингдек, тасвирий санъатга нисбатан исломий қарашларнинг тарихий, диний ва маданий асослари ёритилиб, нақш, ҳаттотлик, миниатура ва геометрик безаклар орқали мусулмон эстетик тафаккурининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилади. Тадқиқотда шунингдек, исломдаги санъатга доир тақиқларнинг асл сабаблари, уларнинг тарихий контекстдаги аҳамияти ва ижодий ривожга туртки берган жиҳатлари илмий асосда таҳлил қилинади.

Published

2025-10-20

How to Cite

Zaynab Komiljonova. (2025). ЎРТА АСРЛАР МУСУЛМОН ШАРҚИДА АРХИТЕКТУРА ВА ТАСВИРИЙ САНЪАТ РИВОЖИ. Ta’limda Raqamli Texnologiyalarni Tadbiq Etishning Zamonaviy Tendensiyalari Va Rivojlanish Omillari, 48(1), 68-75. https://scientific-jl.com/trt/article/view/27487