КИБЕРМАКОНДА СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА МУЛКИЙ ЗИЁННИ УНДИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Authors

  • Қобулов Бекзод Шерали ўғли Author

Abstract

Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда, давлат бошқаруви, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларига замонавий ахборот коммуникация технологиялари жорий этилиши аҳолига қулайликлар яратмоқда. Ушбу жараёнларнинг рақамлашиши энг аввало кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлашга ҳамда вақт ва моддий ресурсларни тежашга хизмат қилмоқда. 

Шу билан биргаликда, рақамли технологияларни кенг татбиқ этилиши жамият ҳаётининг ривожланишига ва турли қулайликни яратишга замин яратиши билан биргаликда, турли жиноий гуруҳлар  ва жиноятчиларнинг ўз жиноий мақсадларини амалга оширишига ҳам қулайлик яратмоқда. Натижада кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг мамлакатимиз умумий жиноятчилиги статистикасидаги улуши ортмоқда.

References

1. Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги 764-сон Қонуни. Тошкент-2022.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-899-сон Қонуни. Тошкент-2024.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиршга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сон Қонуни. Тошкент-2024.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг “Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 3591-сон Қарори. Тошкент-2024.

Published

2025-10-26

How to Cite

Қобулов Бекзод Шерали ўғли. (2025). КИБЕРМАКОНДА СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА МУЛКИЙ ЗИЁННИ УНДИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ. Ta’limda Raqamli Texnologiyalarni Tadbiq Etishning Zamonaviy Tendensiyalari Va Rivojlanish Omillari, 48(1), 155-157. https://scientific-jl.com/trt/article/view/27695