УЗУН СЎЯКЛАРНИНГ ПОЛИФОКАЛ СИНШЛАРИДА ОСТЕОРЕПАРАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ КЕЧИШИ: КЛИНИК ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТЛАР.
Abstract
Муамонинг долбзарлиги: Узун сўякларнинг полифокал синшлари – бу кўплаб жароҳатли ҳолатларда учрайдиган ва беморлар ҳаётига ва функционал имкониятларига жиддий таъсир қиладиган мураккаб травматик жараёнлардан бири ҳисобланади. Бундай синшлар остеорепарация жараёнининг кечиши, асоратларнинг ривожланиши ва функционал тикланишнинг секинлашиши билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда клиник амалиётда узун сўякларнинг полифокал синшларини даволашда турли методлар қўлланилади, аммо уларнинг самарадорлиги ва остеорепарация жараёнига таъсири ҳақида аниқ ва комплекс маълумотлар етарли эмас. Шунингдек, клиник тажриба ва экспериментал тадқиқотлар орасидаги фарқлар остеорепарациянинг кечиши механизмини тўлиқ тушунишга тўсиқ бўлмоқда. Шу боис, узун сўякларнинг полифокал синшларида остеорепарация жараёнининг кечишини клиник ва экспериментал жиҳатдан комплекс ўрганиш, жараённинг патогенезини аниқлаш ва самарали терапевтик ёндошувлар ишлаб чиқиш ҳам тиббий амалиёт, ҳам фан учун долзарб аҳамиятга эга.