ПРОКУРАТУРАДА МУРОЖААТЛАР ЖАРАЁНИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ АСОСИДАГИ АВТОМАТЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Authors

  • Зокиров Шерзод Author

Keywords:

Калит сўзлар: мурожаат, прокуратура тизими, сунъий интеллект, фойда ва хавфлар, халқаро амалиёт.

Abstract

Аннотация: Ушбу мақолада прокуратура тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш масаласи таҳлил этилган ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси асосида баҳоланган. Мақолада сунъий интеллект ёрдамида мурожаатларни саралаш, маълумотларни тезкор ва ишончли таҳлил қилиш, инсон омилига боғлиқ хатоларни камайтириш имкониятлари ўрганилган. Муаллиф мазкур технологиянинг ижобий жиҳатларини таърифлаб, унинг эҳтимолий салбий томонларини ҳам кўриб чиқади. Шунингдек, прокуратурада мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида сунъий интеллектни қўллаш учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда комплекс ёндашув таклиф этилади.

Published

2026-03-17