ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАҲАЛЛА ХУКУК ТАРТИБОТ МАСКАНИ НЕГИЗИДА БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
##semicolon##
профилактика инспектори, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, давлат органлари ҳамкорлиги,жиноятчиликни олдини олиш, ички ишлар органлари, фуқаролар йиғини,##article.abstract##
Ушбу мақолада профилактика инспекторининг маҳалладаги ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва унинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари таҳлил қилинган. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари
негизида ташкил этилаётган ҳамкорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, амалиётдаги самараси ҳамда учраётган муаммолар ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ёритилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5041-сон
қарори, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатлар орқали профилактика тизимидаги вазифалар белгилангани таҳлил этилган. Мақолада профилактика инспекторининг маҳаллий давлат
бошқарув органлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, оила ва хотин-қизлар қўмитаси, бандлик органлари ва фуқаролар йиғини билан ўзаро алоқалари ўрганилган.
##submission.citations##
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг интеграциявий функцияси туфайли
турли соҳалардаги муаммоларга ягона ёндашув шаклланади, маълумот
алмашиш, тезкор таъсир чоралари кўриш ва жамоатчиликни жалб қилиш орқали
профилактика инспектори фаолияти янада самарали бўлади. Шу боис, мазкур
ҳамкорликни ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан мустаҳкамлаш бугунги
куннинг долзарб вазифаларидан биридир.