ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРИ
Abstract
Мавзунинг долзарблиги. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашув ва рақобат
кучайиб бораётган шароитда мамлакатларнинг иқтисодий ўсиши кўп жиҳатдан
инвестицион жозибадорликка боғлиқ. Инвестицияларни жалб қилишда илғор
хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш, уларнинг муваффақиятли
молиявий механизмларини таҳлил қилиш Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга.
Кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар инвестиция оқимини
кўпайтириш мақсадида молиявий бозорларни диверсификация қилиш,
инвесторлар учун имтиёз ва кафолатларни тақдим этиш, давлат-хусусий
шерикликни кенгайтириш каби чораларни муваффақиятли қўлламоқда. Ушбу
тажрибаларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш миллий иқтисодиётнинг
барқарор ўсишига хизмат қилади.