ЎЗБЕКИСТОНДАГИ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР: МАВЖУД ТАРТИБ, ФАЛСАФИЙ ИЗЛАНИШ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: сиёсий партия, фуқаролик жамияти, демократия, сиёсий плюрализм, Ўзбекистон, молиялаштириш, сайловлар, ижтимоий фикр, фалсафий таҳлил, жамият ривожиAbstract
Аннотация: Мақолада Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг
шаклланиши, фаолият йўналишлари ва демократик жамиятдаги ўрни таҳлил
этилади. Муаллиф мустақилликдан кейинги сиёсий плюрализм жараёни,
партияларнинг ғоявий асослари ва уларнинг фуқаролик жамиятини
ривожлантиришдаги ролига эътибор қаратади. Шу билан бирга, 2024 йилги
парламент сайловлари натижалари ва давлат томонидан партияларни
молиялаштириш механизмлари мисолида сиёсий барқарорлик ва рақобат
имкониятлари кўриб чиқилади. Фалсафий нуқтаи назардан, сиёсий партиялар
иродалар ихтилофининг институционал шакли сифатида талқин этилади ва реал
демократик жараёнлар учун халқ иштирокининг аҳамияти алоҳида
таъкидланади. Муаллиф жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш
учун сиёсий таълим, ёшлар ва аёллар иштирокини кенгайтириш ҳамда ННТлар
билан ҳамкорликни кучайтиришни муҳим омил сифатида қайд этади.