ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАРДА ОПЕРАЦИЯДАН ОЛДИНГИ ТАЙЁРГАРЛИК ВА ЖАРРОҲЛИК УСУЛИНИ ИНДИВИДУАЛ ТАНЛАШ
Keywords:
Калит сўзлар: вентрал чурра, операция олдидан тайёргарлик, герниопластика, қорин ичи гипертензияси, пневматик белбоғ-бандаж, нафас тизимига мослашув, операциядан кейинги натижалар.Abstract
Аннотация. Вентрал чурралар қорин девори жарроҳлик патологияси таркибида салмоқли улушни эгаллаб, айниқса семизлик ва ҳамроҳ юрак-қон томир ҳамда нафас олиш тизими касалликлари мавжуд беморларда операциядан кейинги асоратлар ривожланиши хавфи юқори бўлиши билан тавсифланади. Чуррани жарроҳлик йўли билан даволаш натижалари фақат герниопластика усулигагина эмас, балки операция олдидан беморни текшириш ва тайёрлаш сифатига ҳам боғлиқ. Ушбу тадқиқотда 2021–2024 йиллар давомида операциядан кейинги олд вентраль грижалар билан даволанган 149 нафар беморда жарроҳлик даволаш натижаларининг ретроспектив таҳлили келтирилган. Беморлар икки гуруҳга ажратилди: асосий гуруҳда такомиллаштирилган герниопластика усуллари ва комплекс операция олдидан тайёргарлик қўлланилган, таққослаш гуруҳида эса анъанавий усуллар ишлатилган. Операция олдидан юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини ошган қорин ичи босимига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, бунда махсус пневматик белбоғ-бандаж, нафас машқлари, тромбоэмболик асоратларнинг профилактикаси ҳамда ERAS тамойилларига асосланган периоперацион чора-тадбирлар қўлланилди. Қўлланилган комплекс ёндашув операция олдидан ошган қорин ичи босимига хавфсиз мослашишни таъминлади, нафас олиш ва юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтирди ҳамда операциядан кейинги тикланишни яхшилади. Пневматик бандаждан фойдаланиш билан боғлиқ ҳеч қандай салбий таъсирлар кузатилмади. Олинган натижалар операция олдидан индивидуал ва мультидисциплинар тайёргарлик олд вентраль грижаларни муваффақиятли жарроҳлик йўли билан даволашнинг муҳим таркибий қисми эканлигини ҳамда клиник натижалар ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилишини кўрсатади.