САРАТОННИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ МЕХАНИЗМЛАРИДА КАНЦЕРОГЕН ОМИЛЛАРНИНГ РОЛИ.
Keywords:
Калит сўзлар: Онкология, саратон, канцероген, бензипирин, смола, полициклик ароматик углеводород.Abstract
Резюме. Саратон кўп сабабли касаллик бўлиб, унда кўплаб омиллар битта натижага олиб келади. Олимлар ёмон сифатли ўсма ўсишининг кўплаб сирларини кўриб, улар саратон ҳужайраларининг кўплаб хусусиятларини ўргандилар ва тавсифладилар, аммо соғлом ҳужайранинг ёмон сифатли ҳужайрага айланишининг асосий сабаби ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Ўсма пайдо бўлишининг сабаблари ҳақидаги савол замонавий тиббиёт фанидаги энг долзарб ва баҳсли масалалардан биридир. Инсонга ташқи муҳитнинг таъсири, шунингдек тананинг ички дисфункциялари ҳам ўсма ўсиши учун шароит яратади.
Downloads
Published
2026-05-07